Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси, шунингдек, Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази ташкил этилади.
Бу =аыда Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–332-сон, 03.11.2025 й.) да белгиланган.
Қарорга кўра, Марказ ҳудудида IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб берилади.