Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Қорақалпоғистонда “Ўзйўлкўприк” кластери мансабдори пора билан ушланди

Йўл қурилиши соҳасида ноқонуний ҳолат фош этилди.

“Ўзйўлкўприк” кластери давлат муассаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали мансабдор шахси пора билан ушланди. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “Беруний-Тўрткўл” А380-сонли магистрал йўл қурилиши лойиҳасининг 5 километрлик иш ҳажмини олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбаридан олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!