Бугун 25 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда тадбиркор ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини сотмоқчи бўлди

Қорақалпоғистонда тадбиркор ўзига тегишли бўлмаган ер майдонини сотмоқчи бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 й.т. шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа бир фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун Тахиатош тумани ҳудудидан ажратиб берилган 169 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтади ва унинг 50 гектар қисмини ҳар гектарини 1 минг АҚШ долларидан жами 50 минг АҚШ долларига сотишини маълум қилади.

Аммо, тадбикор сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:13 24.10.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!