Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда манзил колониясидаги фуқаронинг жазо муддатини барвақт тугатиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

A A A
Қорақалпоғистонда манзил колониясидаги фуқаронинг жазо муддатини барвақт тугатиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Р. манзил колониясида жазо ўтаётган А.нинг ишончига кириб, унинг жазо муддатини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали барвақт тугатиб бериш эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:44 27.01.2022. Ўқилди: 1222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!