Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2025 йилнинг 4-6 апрел кунлари илк бор Орол маданият саммити ўтказилади, деб хабар берди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Жамғарманинг таъкидлашича, саммит «Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган».

Саммит ҳар 18 ойда бир маротаба ўтказилади ва Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланиши учун экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни топиш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.

Киритилди: 11:12 07.02.2025. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!