Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина Россия бир суткада 800 нафардан ортиқ аскарини йўқотганини маълум қилди

Украина Россия бир суткада 800 нафардан ортиқ аскарини йўқотганини маълум қилди

Украина Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, сўнгги бир сутка ичида Россия армияси тахминан 810 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотган — ҳалок бўлган, яраланган ёки асирга тушган. Киев маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдаги кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россиянинг йўқотишлари 1 082 140 кишига етган.

Тирик кучдан ташқари, украин ҳарбийлари техник жиҳатдан ҳам йўқотишлар катта бўлганини билдирмоқда:
2 та танк, 27 та артиллерия тизими ва 370 дан ортиқ дрон йўқ қилинган. Украина ҳисоб-китобига кўра, уруш бошланганидан буён Россия 11 мингдан ортиқ танк ва 55 мингдан ортиқ дрон йўқотган.


Шунга қарамай, Москва ўз қўшинларини фронтга юборишда давом этмоқда. Украина разведкаси маълумотларига кўра, жангларда 14 мингга яқин шимолий кореялик ҳарбийлар иштирок этган, яқин вақт ичида Қим Чен Ин бошчилигида яна 30 минг аскар юборилиши мумкин.

Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафтада маълум қилишича, Россия Покровск яқинига тахминан 100 минг аскар тўпламоқда, бу эса яқинда янги ҳужумлар бошланишига ишора қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:16. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!