Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистон ҳукумати Россиядан ёрдам сўради

Афғонистон ҳукумати Россиядан ёрдам сўради

Айни дамда сўров Россия ФВВ томонидан кўриб чиқилмоқда, деб маълум қилди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов.

"Биз ушбу фалокат муносабати билан афғон халқига расман ҳамдардлик билдирамиз. Ва буни кўп маротаба қилганимиз боис, Россия ҳукумати яқин келажакда гуманитар ёрдам кўрсатиш орқали ушбу зилзиладан жабр кўрган афғонларни қўллаб-қувватлаш учун зарур чораларни кўришига ишонаман", - деди Кабулов.

Афғонистон расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 2,8 мингдан ортиқ киши жароҳатланган. Айрим қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган, кўчкилар йўлларни тўсиб қўйган, алоқа линиялари узилган. Олис тоғли ҳудудларда қутқарув ишлари оғир шароитларида олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:37 01.09.2025. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!