Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда фирибгарнинг найранги узоққа чўзилмади

A A A
Қорақалпоғистонда фирибгарнинг найранги узоққа чўзилмади

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Х.М. Нукус шаҳридаги "Деҳқон бозори" атрофида бўлган банкоматларнинг биридан нақд пул ечмоқчи бўлиб келганида, унга нотаниш шахс банк картаси яшаш хонадонида қолиб кетганлигини баҳона қилиб унинг банк картаси орқали пулларни ўтказиб, ечиб олмоқчи эканлигини айтиб, банк карта маълумотларини қўлга киритган ва пуллар тушганлигини тасдиқлаш учун смс-хабарномани сўраб банк карта бошқарувини ўз мобил қурилмасига улаб олган, пуллар тушмаганлигини баҳона қилиб кетиб қолганлиги, сўнгра Х.М.нинг банк картасидаги жами 3.000.000 сўм пуллар номаълум тарзда ечиб олинганидан сўнг фирибгарлик қурбони бўлганлигини билиб, ИИБга мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи, 1998 й.т., Қ.А. эканлиги аниқланган.

Қ.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:47 14.01.2023. Ўқилди: 2184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!