Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қоракўлда агроинспекция ходими трактор ҳайдаш гувоҳномаси бериш эвазига пул талаб қилди

A A A
Қоракўлда агроинспекция ходими трактор ҳайдаш гувоҳномаси бериш эвазига пул талаб қилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қоракўл туман бўлими масъул ходими Р.О. бошқа бир фуқародан трактор ҳайдаш учун махсус рухсатнома тайёрлаб бериши эвазига пул талаб қилган.

Тегишли идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, ушбу шахс кимёвий ишлов берилган 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:45 09.08.2023. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!