Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Қоидани бузган аёл ЙПХ ходимига: "Болаларим оч қолади, хоҳласангиз уйимга олиб бораман!"

Қоидани бузган аёл ЙПХ ходимига: "Болаларим оч қолади, хоҳласангиз уйимга олиб бораман!"

Тошкентда йўл қоидасини бузган аёл ЙПХ ходими томонидан тўхтатилди. 

"Тошкент" телеканалида "Пойтахт йўлларида" номли кўрсатувда йўл қоидасини бузган аёл билан боғлиқ видеолавҳа намойиш этилди.

Унда аёлдан ҳужжатлар сўралганда мажбурий суғурта мавжуд эмаслиги маълум бўлган ва ЙПХ ходими автомашина жарима майдончасига олиб борилишини айтган.

Шунда ҳайдовчи 6 болани боқаётганини, ишонмаса уйига бориб кўрсатишини, болалари оч қолишини айтган. Шунингдек, у ходимдан арзонроқ жарима ёзиб беришни ҳам сўраган. Лекин ҳайдовчининг бу илтимослари эътиборга олинмаган ва автомашина жарима майдончасига олиб борилган.

Киритилди: 07:00 21.08.2019. Ўқилди: 4951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!