Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қоҳира Фаластин учун “Миллий йўл харитаси”ни муҳокама қилди

Қоҳира Фаластин учун “Миллий йўл харитаси”ни муҳокама қилди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Миср пойтахти Қоҳирада Фаластин қаршилик гуруҳлари вакиллари, шунингдек, жамоат арбоблари ва ишбилармонлар билан учрашиб, урушдан кейинки давр учун “миллий йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни муҳокама қилди.

ҲАМАС баёнотида таъкидланишича, музокаралар Ғазо секторидаги Исроил геноциди ҳамда Ғарбий соҳил ва Қуддусда сионит тажовузининг кучайишига чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида ўтказилган.

ҲАМАС делегациясига Зоҳир Жабборин бошчилик қилди.

“Ташриф Ғазо секторида босқинчи маъмурлар томонидан жиноятларнинг кучайиши ҳамда Исроилнинг Ғазо шаҳарини қайта эгаллаш режаси доирасида сионит вайронагaрчилик ва кўчириш сиёсати кучайиши фонда амалга оширилди”, — дейилади баёнотда.

Учрашувда Ғазодаги вазиятни тартибга солиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни фаоллаштириш ва урушдан кейинг давр учун миллий йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилган.

ҲАМАС Ғазо секторида узоқ муддатли отишни тўхтатишга ҳисса қўшиши мумкин бўлган барча таклифларга очиқлигини билдирган.

Киритилди: 18:08 08.09.2025. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!