Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашганини эълон қилди. У Украинадаги урушга «бир неча ўн минглаб аскарларни» юборишга ваъда берган.
«Давлат раҳбарига яна бир бор таъкидладимки, биринчи топшириқ бўйича бир неча ўн минглаб ўқитилган ва жиҳозланган заҳирадаги аскарлар махсус операция зонасига жўнаб кетишга тайёр», — деб ёзди Қодиров ўзининг телеграм-каналида.
Унинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошлангандан бери Чеченистон «аллақачон 43,5 минг кишини фронтга жўнатган, улардан 18 минг нафари кўнгиллилардир».