Алибекова Хуснора (исми ўзгартирилган), ғаразли ва паст ниятларда фоҳишахона ташкил этиш мақсадида 2021 йил 20 август куни соат 20:00 ларда ўзи яшаб келаётган Қизилтепа тумани “Ободдиёр” маҳалласида жойлашган савдо дўконида моддий манфаат кўриш мақсадида 100.000 сўм олиб, бунинг эвазига Ж.Мни таниши М.Ж билан ўзаро жинсий алоқада бўлишлари учун уларга савдо дўконида шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилгани Қизилтепа туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тадбири давомида аниқланиб, 100.000 сўм миқдордаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
ЖИБ Қизилтепа туман судининг очиқ суд мажлисида Х.Алибекованинг жиноят иши кўриб чиқилди. Суд мажлисида судланувчининг чин кўнгилдан пушаймонлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
А.Авезов, ЖИБ Қизилтепа туман суди раиси