Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Қизилқум» U-19 мураббийи пора билан ушланди

«Қизилқум» U-19 мураббийи пора билан ушланди

«Қизилқум» профессионал футбол клубининг U-19 жамоаси бош мураббийи пора билан ушланди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.

Мураббай гарчи, ўйинчилар жамоага белгиланган синовларда сараланиб, клуб комиссиясининг қарори ва раҳбарнинг тегишли буйруғи асосида қабул қилинишини билсада, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Нурота туманида яшовчи, 2008 й.т. ўсмирнинг ишончига кирди. Аниқроғи, уни жамоанинг асосий таркибига ўйинчи сифатида қабул қилиш эвазига 20 млн сўм талаб қилди.

Аммо, бош мураббий сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:37 18.02.2026. Ўқилди: 304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!