Қиз қалъаси ҳақида турли хилдаги афсона ва ривоятлар мавжуд бўлиб, у Истанбул бўғозининг Мармара денгизига туташган кичик оролча устига қурилган иморатдир.
Ускудар туманининг белгиси бўлиб улгурган қалъа Ускударда Византия давридан қолган ягона ёдгорликдир. Унинг қурилиши милоддан аввалги 24 йилларга бориб тақалади ва у Қора денгизнинг Мармара денгизи билан туташган ерида барпо этилган.
Қиз қалъаси Истанбул босиб олинишидан аввал ҳам мавжуд бўлган. Шу билан бирга Ускудар шаҳарчасида византияликлардан қолган ягона ёдгорлик ҳам Қиз қалъасидир. Унинг бўйи ўн саккиз метр ва у беш қаватдан ташкил топган. Қиз қалъаси шу кунга қадар турли мақсадларда фойдаланилган.
У бир муддат қамоқхона вазифасида ҳам қўлланилган. Қалъанинг ёнидаги узоқни ёритувчи фонарлар ҳар уч сонияда бир тўрт километр узоқликдан кўринадиган шаклда ёритади.
1719 йилда ёнғин туфайли йўқ қилинган Қиз қалъаси, бош вазир Невшеҳирлик Дамат Иброҳим Пошшо томонидан қайта таъмир қилинган.