Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

Жорий йилда вилоятда 60 миллион долларлик 56 та лойиҳани ишга тушириш, 3 минг 400 гектар ерларни қайта фойдаланишга киритиш, 31 километр катта канал ва 1 минг 600 километр ички ариқни бетонлаштириш, 1 минг 200 гектар саноатлашган мевали боғларни ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Экин экишда сувни иқтисод қилиш бўйича Хоразм ўз тажрибасини яратгани эътироф этилди. Ерларнинг 93 минг гектари лазерли текислашга ўтган, 196 минг гектарга сув тежовчи технология ўрнатилган.

Ушбу ишлар ҳисобига йилига 1 миллиард куб метр сув иқтисод бўлмоқда.

Жорий йилдан шоли майдонларини лазерли текислаш учун гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш бошланди. Энди бу пахта ва ғалла майдонлари учун ҳам жорий қилиниши белгиланди.

Киритилди: 13:46 02.05.2025. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!