Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қишлоқ хўжалиги ерларига 9 ойда183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Қишлоқ хўжалиги ерларига 9 ойда183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Қишлоқ хўжалиги ерларига 2025 йилнинг январь— сентябрь ойларида 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ушбу муддат ичида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш борасида 90 мингга яқин назорат тадбири ўтказилган. Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларидаги мутахассислар томонидан эса 13 095 та текширув ўтказилиб, аниқланган қонунбузарликлар бўйича 7 мингга яқин маъмурий жарима қўлланган.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда ҳам 1 980 та ҳолатда 321 гектар ер майдонида қонунбузилишлар фош бўлди. Ерларни ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарган жисмоний ва юридик шахсларга 183 миллиард 326 миллион сўм миқдорида зарар ҳисобланди.

Ғўза майдонларидан 21,7 минг гектари навдорлик кўрсаткичлари стандарт талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, уруғлик олиш учун яроқсиз деб топилди.

2026 йил ҳосили учун қайта ишланган уруғлик донлардан 3,2 минг тоннаси сифатсиз экани аниқланиб, экилиши ва сотилиши тақиқланди. Шу кунга қадар 207,5 минг тонна уруғлик донга экинбоплик сертификати берилган.

Киритилди: 12:27 15.10.2025. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!