Россия ҳаво кучларининг Украина электр тармоқларига зарбалари келаётган қиш ойларида мамлакат аҳолисининг яшаш шароитига таҳдид солмоқда.
Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси ҳисоботида айтилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, украиналиклар бу қишда кунига 4 соатдан 18 соатгача давом этадиган электр таъминотидаги узилишларни кутишлари керак.
БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси ҳужумларда зарар кўрган ёки вайрон бўлган еттита электр станциясига, шунингдек, ҳужумлардан зарар кўрган 28 та аҳоли яшаш пунктларига ташриф буюрганини айтди.
Ҳисоботда айтилишича, Киев аҳолисининг деярли 95 фоизи ертўлани марказлаштирилган иситиш тизимларидан фойдаланади, бу эса бинонинг юқори қаватларини иссиқлик билан таъминлаш учун электр насосларни талаб қилади.
"Фавқулодда электр таъминотисиз миллионлаб шаҳар аҳолиси иссиқликсиз қолиши мумкин", дейилади ҳисоботда.