Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қиш яқин: Россия Украинадаги кўмир заводга ҳужум қилди

Қиш яқин: Россия Украинадаги кўмир заводга ҳужум қилди

Россия қўшинлари Украинадаги "ДТЭК Энерго" компаниясига тегишли кўмир бойитиш заводига ҳужум қилди.

Бу ҳақда компания баёнотида айтилмоқда.

Ўққа тутилиши натижасида ёнғин келиб чиққан, бинонинг айрим қисмлари вайрон бўлган, технологик ускуналар шикастланган. Навбатчи ходимлар бошпана олди; қурбонлар бўлмаган.

Бу сўнгги олти ҳафта ичида заводга қилинган учинчи йирик ҳужумдир: аввалги ҳужумлар 26 август ва 8 сентябрь кунлари бўлган.

"Ходимлар ҳаётига таҳдид ва фронт чизиғи яқинлашиб келаётгани сабабли компания мамлакат иссиқлик электр стансияларини кўмир билан таъминловчи завод фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Ишлаб чиқариш қуввати тўхтатилди, ходимлар бошқа объектларга ўтказилди", — дейилади хабарда.

Айни пайтда завод фаолияти бутунлай фалажланган, ускуналари яроқсиз ҳолатда.

Киритилди: 08:45 09.10.2025. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!