Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистоннинг ёрдами билан Ўзбекистон фуқаросининг уйида содир бўлган ёнғин ўчирилди

A A A
Қирғизистоннинг ёрдами билан Ўзбекистон фуқаросининг уйида содир бўлган ёнғин ўчирилди

Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати Ахборот ва коммуникациялар бошқармаси Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатганини хабар қилди.

2023 йил 20 январь куни Ўзбекистон ҳудудида Ала-Бука тумани, Оқ-Там аҳоли пункти рўпарасидаги Давлат чегараси чизиғи яқинида Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишли молхона ёниб кетган.

Ўзбекистоннинг чегарадош қишлоғи аҳолиси сувдан фойдалана олмагани учун Ала-Бука чегара отряди чегарачилари сув олиш учун Қирғизистон ҳудудига девордан ошиб ўтишга рухсат берган.

Ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин тезда ўчирилди.

Киритилди: 14:34 24.01.2023. Ўқилди: 2898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!