"Биз янги мадҳия ёзамиз!" Бу ҳақда бугун Қирғизистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 65 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев маълум қилди, деб хабар беради Кabar.
Унга кўра, ҳозирги мадҳия мустақилликдан кейин ёзилган.
“Ҳозир Қирғизистон ривожланаётган, келажаги буюк давлат. Мадҳияни 5 ёшдан 95 ёшгача бемалол куйлаши учун қайта ёзамиз”, – дейди Нурланбек Шакиев.