Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда хавфли кимёвий модда савдоси фош этилди

Қирғизистонда хавфли кимёвий модда савдоси фош этилди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида сульфат кислотаси савдоси билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Уч киши - Ўш вилоятида яшовчи ва икки нафар хорижлик қўлга олинди. Улардан бири жиноий схеманинг бошқа иштирокчилари ҳақида гапирди. Натижада Ўш вилоятида яшовчи яна тўрт нафар фуқаро сўроққа олиб келинди.

Барча гумонланувчилар тергов изоляторига жойлаштирилган, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Киритилди: 18:55 31.05.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!