Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда сохта ҳужжатлар тайёрлаган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Қирғизистонда сохта ҳужжатлар тайёрлаган Ўзбекистон фуқароси ушланди

Қирғизистонда талабаларга қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

“Ўш шаҳридаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабаларга, Ўзбекистон фуқароларига Қирғизистон Республикасининг қалбаки талаба электрон визалари ва рўйхатга олиш карталарини мунтазам тайёрлаб, сотган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ш.Р.нинг жиноий фаолияти аниқланди ва бостирилди”, дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, 12 май куни гумонланувчи қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилган. Эртаси куни Ўш шаҳар суди уни икки ойга ҳибсга олган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 22:55 17.05.2022. Ўқилди: 2773 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!