Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда целлофан пакет ишлаб чиқариш ва сотиш тўхтатилади

A A A
Қирғизистонда целлофан пакет ишлаб чиқариш ва сотиш тўхтатилади

Қирғизистон полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, сотиш ва ишлатишдан бутунлай воз кечади, деб хабар берди МИР 24. Тегишли қонун Қирғизистон парламенти томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди ва давлат раҳбарига имзолаш учун юборилди.

Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб республикада пакет ишлаб чиқариш тўхтатилади. Уларни тарқатиш тўлиқ тақиқланганидан сўнг, мижозларга пластик пакетлар ўрнига қоғоз ёки матодан тайёрланган эко-пакетлар таклиф этилади. Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги дўконлар аллақачон полиэтилен пакетлардан бутунлай воз кечган.

Полиэтилен пакетлардан воз кечилишига асосий сабаб атроф-муҳитнинг ифлосланиши масаласи бўлиб, уларнинг тўлиқ парчаланиши учун қалинлиги ва зичлигидан келиб чиқиб 5-15 йил керак бўлади. Сувда улар 500 йил давомида парчаланиши мумкин.

Аввалроқ, Грузия ва Молдова биринчилардан бўлиб полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш ва сотишдан воз кечган эди. Қозоғистон уларга қўшилишга тайёр, Тожикистонда тегишли қонун ишлаб чиқилмоқда.

Киритилди: 23:55 30.06.2023. Ўқилди: 3486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!