Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистонда қандай исмлар машҳур экани маълум бўлди

Қирғизистонда қандай исмлар машҳур экани маълум бўлди

Солиҳа ва Муҳаммад исмлари Қирғизистонда биринчи ярим йилликда туғилган чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмларга айланди. Бу ҳақда АКИ Пресс нашри хабар берди.

Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлаган. Статистика фақат 2024 йилнинг дастлабки 6 ойида туғилган чақалоқларга тааллуқли экани хабар қилинган.

Статистикага кўра, ўғил болалар орасида энг машҳур 10 та исмлар қаторига Муҳаммад, Умар, Али, Рамазон, Амир, Билол, Усмон, Алихон, Нурислом ва Муҳаммед исмлари кирган. Биринчи ярим йилликда туғилган 3667 нафар болага Муҳаммад исми қўйилган.

Қизлар орасида энг машҳур 10 исмлар рўйхатига эса Солиҳа, Фотима, Айлин, Сафия, Амина, Алия, Райана, Ойша, Ҳадича ва Арузат исмлари кирган. Энг кўп қўйилган исм Солиҳа бўлиб, биринчи ярим йилликда туғилган 2043 нафар қизга ушбу исм берилган.

Киритилди: 18:54 10.07.2024. Ўқилди: 1129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!