Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Қирғизистонда порахўрлик ва педофилия учун ўлим жазосини жорий этиш таклифи берилди

Қирғизистонда порахўрлик ва педофилия учун ўлим жазосини жорий этиш таклифи берилди

Бишкекдан сайланган Халқ қурултойи делегати бундай чорани фақат айб 100% исботланган ҳолатлардагина қўллаш мумкинлигини айтди.

Шунингдек, у Конституциявий суд ушбу масалани яна бир бор кўриб чиқишига умид билдирди.

Аввалроқ 17 ёшли қизнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан Жапаров болаларга нисбатан зўравонлик ва зўрлаш билан боғлиқ қотилликлар учун ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилган эди. Аммо бу ташаббус Конституциявий суд томонидан қўллаб-қувватланмаган.

Суд хулосасига кўра, ўлим жазосини қайта жорий этиш Конституцияга зид бўлиб, бундай ўзгаришни ҳатто референдум орқали ҳам қабул қилиб бўлмайди.

Киритилди: 23:07 26.12.2025. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!