1 сентябрга қадар ҳарорат 28°дан юқори бўлган кунларда соат 10:00 дан 20:00 гача оғирлиги 18 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ҳаракатига чеклов жорий этилган.
Ушбу чеклов 2026 йилнинг ёз ойларида Қирғизистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари сақланишини таъминлаш ва улардан фойдаланиш муддатини узайтириш мақсадида жорий этилади.
Мамлакат Транспорт вазирлигига кўра, чеклов қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
🔹йўловчи ташувчи транспортларга;
🔹гуманитар ёрдам юкларига;
🔹тез бузиладиган маҳсулотлар ва хавфли юкларга;
🔹махсус рухсатнома асосида ташиладиган катта ҳажмли юкларга;
🔹йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларида иштирок этувчи техникаларга.