Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистонда Жетим-Тоо конини ўзлаштириш бўйича тортишувлар авж олди

Қирғизистонда Жетим-Тоо конини ўзлаштириш бўйича тортишувлар авж олди

Президент Жапаров айрим фуқароларни ёлғон гаплар билан халқни безовта қилмасликка чақириб, уларни сохта ватанпарвар деб атади.

Жамиятнинг бир қисми темир конини ўзлаштиришни бошлаш тарафдори. Уларнинг фикрича, бу бюджетга катта даромад келтириши, иш ҳақининг ошиши, маҳаллий аҳоли турмушининг яхшиланишига хизмат қилади.

Уларга мухолифлар эса, юзага келиши мумкин бўлган экологик муаммолар, шунингдек, коррупцияга оид фирибгарлик эҳтимолидан қўрқишмоқда.

Президентнинг айтишича, ҳозирча иш бошлаш ҳақида гап йўқ, расмийлар фақат руда заҳиралари миқдорини аниқламоқда. Шу билан бирга, у коннинг ўзлаштирилиши Қирғизистон тараққиётига ёрдам беришини таъкидлади.

Жетим-Тоо — мамлакатдаги энг йирик қора ва рангли металлар кони (Норин вилоятида жойлашган). Дастлабки маълумотларга кўра, унда 50 миллиард долларлик хомашё захираси мавжуд.

Киритилди: 21:42 14.08.2022. Ўқилди: 5494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!