Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қирғизистонда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар учун жарималар жорий этилди

Қирғизистонда ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар учун жарималар жорий этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқатиш учун жавобгарликни назарда тутадиган қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қонунга кўра, жамият ёки давлат манфаатларига зарар етказувчи, жамоат тартибини бузишга сабаб бўлувчи ёки шахслар ва ташкилотлар ҳуқуқларини поймол этувчи ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жисмоний шахслар 200 ҳисоб-китоб кўрсаткичи (ҲКК), юридик шахслар эса 650 ҲКК миқдорида жарима тўлайди.

2025 йилда Қирғизистонда бир ҳисоб-китоб кўрсаткичи 100 сомни ташкил этади. Шу асосда жарима миқдори жисмоний шахслар учун 20 минг сом (тахминан $229), юридик шахслар учун эса 65 минг сом (тахминан $743) этиб белгиланган.

Мазкур чора ёлғон ахборот тарқалишининг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилингани таъкидланмоқда.

Киритилди: 19:31 11.07.2025. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!