Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан биргаликда Қирғизистон Республикасида иситиш ва ҳавони тозалаш тизимлари учун геотермал энергиядан фойдаланиш бўйича қўшма дастурни ишга туширди.
Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангелдиевга кўра, Қирғизистон бу соҳага миллий даражада эътиборни кучайтиради. Мамлакатни ишончли ва барқарор энергия манбалари, масалан, геотермал усул билан таъминлаш стратегик аҳамиятга эга соҳадир.
Геотермал энергия соҳасида етакчи давлатлар қаторига АҚШ, Швейцария, Франция, Польша, Исландия, Хитой ва Туркия киради.
Қирғизистонда геотермал энергиядан фойдаланиш бўйича чегирма билан хусусий секторни молиялаштириш дастурлари ишлаб чиқилади.
Геотермал энергия - бу ернинг ички қисмидаги иссиқлик энергиясидан геотермал электр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш ёки тўғридан-тўғри иситиш ёки иссиқ сув билан таъминлаш учун фойдаланишга асосланган энергетика саноати.