Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда 2010 йилги ўзбек-қирғиз можароси ташкилотчилари қўлга олинди

Қирғизистонда 2010 йилги ўзбек-қирғиз можароси ташкилотчилари қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан 2010 йилда Жалолободда содир бўлган оммавий тартибсизликларга оид жиноят иши доирасида 13 ноябрь куни Сузоқ тумани Тош-Булоқ қишлоғида фуқаро Г.T.У.ни ҳибсга олди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Матбуот хизмати хабарига кўра, тергов маълумотларига кўра, 2010 йил июнь ойида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги сепаратистик гуруҳлар етакчиларидан бири бўлган Г.T.У. автомобил йўлларини тўсиб қўйиш, тўсиқлар ўрнатиш, сепаратистлар назоратидаги ҳудудларни тарк этишга уринаётган тинч аҳолига ҳужумлар қилишда айланмоқда.

Шунингдек, махсус хизмат Қирғизистоннинг яна бир фуқароси – июнь воқеалари пайтида Сузоқ туманининг "Круговое" участкасига масъул бўлган Р.A.нинг сепаратистик фаолиятга алоқадорлиги ҳақида маълумот олган.

Р.А.ning яшаш жойида тинтув ўтказилганда, “САКО ТРГ-22” снайпер милтиғи, оптик кўриш ва тунги кўриш мосламаси, карабин, ов милтиғи ва 76 дона ўқ-дорилар топилган.

Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз 2010 йил июнь ойида, Қирғизистонда ҳукумат инқирози содир бўлади. Президент Курманбек Бакиев истеъфога чиқади ва Роза Отунбаева вақтинчалик давлат раҳбари лавозимини эгаллайди. Ушбу воқеалар фонида Қирғизистон Жанубида ўзбек ва қирғиз миллатлари вакиллари орасида этник можаролар ва тўқнашувлар бўлиб ўтган эди. Дастлаб провокаторлар томонидан бошланган можарога кейинчалин минглаб кишилар аралшиб кетган. Ҳар иккала томодан ва ҳуқуқни сақлаш органлари вакиллари орасида қурбонлар ва жароҳатланганлар бўлган. Манбааларга кўра оммавий тартибсизликларда 400га яқин киши қурбон бўлган, 2 мингга яқин одам жароҳатланган.

Киритилди: 07:21 17.11.2023. Ўқилди: 2988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!