Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қирғизистон ва Германия иккита сузувчи қуёш электр станциясини яратиш бўйича келишув имзолади

A A A
Қирғизистон ва Германия иккита сузувчи қуёш электр станциясини яратиш бўйича келишув имзолади

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Садир Жапаров расмий ташриф билан бўлган Германияда президент Франк-Валтер Штайнмаер ва канцлер Олаф Шольц билан алоҳида учрашувлар ўтказган.

Жапаров Президент Штайнмаер билан учрашувда Қирғизистонда аҳоли фаровонлигини ошириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва қулай сармоявий муҳит яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Қирғизистон президенти Германия канцлери Шолс билан яккама-якка учрашувда қирғиз-герман ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, «Биз немис корхоналарининг иқтисодиётимиздаги иштирокини олқишлаймиз», деди.

Музокаралар натижасида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Германиянинг бир қатор ихтисослашган компаниялари ўртасида 2 та сузувчи қуёш электр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.

Киритилди: 08:03 27.11.2024. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!