Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизистон ўт очмасликни сўрамоқда, Тожикистон эса тўхтамаяпти

A A A
Қирғизистон ўт очмасликни сўрамоқда, Тожикистон эса тўхтамаяпти

Тожикистон ҳарбийлари Қирғизистоннинг чегарада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талабларини эътиборсиз қолдирмоқда, деб хабар қилди РИА Новости агентлигига Қирғизистон чегара хизмати.

«Қирғиз томонининг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талаблари тожик ҳарбийлари томонидан эътиборсиз қолмоқда», — деди матбуот хизмати вакили.

Департамент, шунингдек, икки давлат чегарачилари ўртасидаги можаронинг бошланиши тафсилотларини ҳам айтиб берди.

Қирғизистон чегара агентлиги маълумотларига кўра, пайшанба куни тахминан 17:50 (Тошкент вақти билан 14:50) да Торт-Кочо ҳудудига тинч аҳоли тош ортилган юк машиналарида етиб келган. Тожикистон фуқаролари тошларни тушириб, Боткен-Исфана автомобиль йўлини тўсиб қўйишди. Уларга тожик чегарачилари ҳамроҳлик қилган. Шундан сўнг икки республика чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди ва шундан сўнг автомагистраль транспорт ҳаракати учун очилди. Бироқ масала ҳал бўлганига қарамай, тожик томони чегаранинг бошқа бир қисмидаги Чир-Добо ҳудудида Қирғизистон ҳарбий хизматчиларига қарата миномёт ва гранатадан ўт очган. Шундан сўнг тожик чегарачилари Торт-Кочо ҳудудида қирғиз ҳарбийларига қарши қурол ишлатган.

Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги тўқнашув ҳудудига айланиб бормоқда. Бунинг сабаби, давлатлар ўртасидаги чегара қандай ўтишини аниқлаб бўлмайдиган делимитация қилинмаган ҳудудлардир.

Киритилди: 21:56 27.01.2022. Ўқилди: 3078 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!