2024 йилнинг январидан майигача Россия Федерацияси ва Қирғизистон ўртасидаги тўловларнинг 95% дан ортиғи рублда амалга оширилган. Бу ҳақда Известия газетасига Қирғизистон Миллий банки хабар берди.
Қайд этилишича, давлатлар АҚШ томонидан санкцияларнинг кучайтирилиши туфайли долларда ҳисоб-китоб қилиш хавфини минималлаштириш мақсадида миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтган.