Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистон президенти америкалик сенаторга жавоб қайтарди

A A A
Қирғизистон президенти америкалик сенаторга жавоб қайтарди

Қирғизистон президенти республика расмийларини Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам беришда айблаган америкалик сенаторга жавоб қайтарди.

Аввалроқ Сенатнинг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Боб Менендес Қирғизистон ҳукуматини Россияга санкциялардан қочишга ёрдам беришни тўхтатишга чақирган эди.

Садир Жапаров бунга жавобан Қирғизистон Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермоқда, деган фикрга асос йўқлигини айтди:

"Россия ва Хитой кичик Қирғизистонга қарам эмас. Бу давлатлар қўшни. Уларнинг ўртасида 4 минг километр умумий чегара бор. Россия истаса, денгиз орқали вагон ёки баржаларда хоҳлаган юкини олиб ўтиши мумкин.

Ҳа, Қозоғистонда Қирғизистон компаниясига тегишли дрон кўринишидаги юк қўлга олинди. Компаниянинг тушунтиришича, бу дронлар қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган. Аммо, шунга қарамай, энди биз дронларни экспорт қилишни тақиқлаймиз. Биз мустақил давлатмиз. Биз барча давлатлар билан тенг шароитда бўлишда давом этамиз. Биз кўп векторли сиёсат олиб борамиз”.

Киритилди: 16:37 09.08.2023. Ўқилди: 1676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!