Тожикистон ва Қирғизистон қуролли кучлари ўртасидаги чегарадаги можарода Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди. Қирғизистон томонидан отилган снаряд унинг уйига келиб тушган, деб хабар бермоқда "Азиа-Плюс".
Хўжаи Аъло қишлоғида яшовчи Обидчон Тўйчиев ҳарбий тўқнашув қурбони бўлди – у олган жароҳатларидан вафот этди.