—Соат 17:50 да тош ортилган юк машиналарида тинч аҳоли Торт Кочо ҳудудига етиб келди. Тожикистон фуқаролари тошларни тушириб, Боткен-Исфана автомобиль йўлини тўсиб қўйишган. Уларга тожик чегарачилари ҳамроҳлик қилган;
— Икки республика чегара вакилларининг учрашувидан сўнг автомагистраль транспорт ҳаракати учун очилди. Бироқ, масаланинг ҳал этилишига қарамай, Тожикистон томони чегаранинг Чир-Добо ҳудудидаги бошқа қисмида Қирғизистон ҳарбий хизматчиларига миномёт ва гранатадан ўт очган;
— Сўнгра тожик чегарачилари Торт-Кочо ҳудудида қирғизистонлик ҳарбий хизматчиларга қарши қурол ишлатган;
— Тожикистон томони электр узатиш линиялари ва чегара постларини миномётлардан ўққа тутмоқда. Қирғизистон томонининг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги талаблари тожик ҳарбийлари томонидан эътиборсиз қолмоқда.