Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қирғиз аёллари 10 тагача бола туғишга даъват этилмоқда

Қирғиз аёллари 10 тагача бола туғишга даъват этилмоқда


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев Норин шаҳридаги янги болалар боғчасининг очилиш маросимида мамлакат аёлларини яна кўпроқ фарзанд дунёга келтиришга чақирди.
Ташиевнинг фикрича, кўп болали оилалар мамлакат келажаги асосидир. Унинг қайд этишича, қирғиз аёллари оилаларда 5-10 нафар фарзанд кўришга интилиши керак.

«Биз кўп фарзандли бўлишимиз керак. Аёллар, ёш келинлар бунга эътибор беришлари керак. Шундагина Қирғизистон ривожлана олади... Давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бевосита аҳоли сонига боғлиқ. Агар аҳоли сони кўпаймаса, хавфсизликни таъминлаш муаммога айланади. Ҳозир дунёда катта ўзгаришлар рўй бермоқда, қўшни давлатлар эса аҳоли сони бўйича биздан олдинда. Бу масалага жиддий ёндашишимиз керак», - деди Ташиев.

Шунингдек, у давлат туғилиш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёрлигини маълум қилди. Бундай чора-тадбирлар қаторига болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектлар қурилиши киради.

Бундан ташқари, Ташиев ҳукуматнинг тоғли ҳудудлар аҳолиси учун оналик капиталини жорий этиш бўйича режалари ҳақида гапирди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида оилаларга тўртинчи фарзанд учун 100 минг сўм, бешинчи фарзанд учун 600 минг сўм ва еттинчи фарзанд учун 1 миллион сўм (тахминан 11,6 минг АҚШ доллари) тўлаш режалаштирилмоқда, деб ёзади kun.uz.

«Саккизинчи ва тўққизинчи фарзанд учун 1,5 миллион сўм, ўнинчи фарзанд учун эса 2 миллион сўм тўлов кўзда тутилган... Мақсадимиз тезроқ аҳолини 10-20 миллионга етказиш. Шунда мамлакат келажаги ҳақида қайғуришнинг ҳожати йўқ», — деди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари.


Киритилди: 14:45 07.11.2024. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!