Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Қимматбаҳо қўл соатларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

Қимматбаҳо қўл соатларини яширинча олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди

«Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизматининг маълум қилишича, Пекиндан қайтган йўловчи қиймати 145 миллион сўмлик, Дубайдан қайтган йўловчи эса 60 миллион сўмлик қимматбаҳо соатни “яшил” йўлак орқали олиб ўтишга уринган. Оқибатда йўловчилар “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.

Маълумот ўрнида, ҳар иккала ҳолатда ҳам соатлар жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган.

Бундан ташқари, “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчи эса рухсат этилган 65 гр оғирликдаги заргарлик буюмларидан ташқари яна 40 гр тилла тақинчоқларни олиб киришга уринган вақтида ушланган.

Аниқланишича, йўловчи ушбу қиймати 50 миллион сўмлик заргарлик буюмларини чўнтагига яширган.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёж учун 65 гр гача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, бу товарларни божсиз олиб киришнинг умумий меъёрлари доирасида бўлиши керак.

Киритилди: 10:11 14.11.2024. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!