Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қиличбозлик: Ҳамюртимиз жаҳон кубогида медалли бўлди

Қиличбозлик: Ҳамюртимиз жаҳон кубогида медалли бўлди

Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари дастлабки медални қўлга киритди.

“Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, шоҳсупага кўтарилган Фернанда Эррера ёшлар ўртасида дунё биринчилигининг бронза медалига сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Фернанда Эррера Япония, Италия, Хитой, Венгрия вакилларини мағлубиятга учратди. Ярим финалда Хитой терма жамоаси аъзоси Симао Пан билан куч синашиб, бронза медали билан тақдирланди.

Киритилди: 09:53 19.04.2024. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!