Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қидирувдаги яна бир ўзбекистонлик Россияда ушланди

Қидирувдаги яна бир ўзбекистонлик Россияда ушланди

Ўзгалар мулкини талон-торож қилиб, суд-тергов органларидан яширинган ва қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Б.Ж. исмли ушбу шахс 1994 йилда туғилган. У Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, суд-тергов органларидан яширинган. Унга Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман суди томонидан қидирув эълон қилинган. Қоракўл тумани Янгитурмуш маҳалласида рўйхатда турувчи бу фуқаро бундан олдин ҳам судланган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ўзбекистонлик Россиянинг Москва вилоятида ушланиб, унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши таъминланган.

Киритилди: 11:30 01.01.2025. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!