Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 2019-йил 09-июльдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Е.Б.дан собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига бир нафар фарзандлари таъминоти алимент ундириш белгиланган.
Қарздор алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 34 млн. сўмдан ошиб кетган.
Юзага келган қарздорликни ундириш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор Россия Федерациясига 2018 йилда чиқиб кетганидан буён қайтиб келмаганлиги аниқланиб, унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Жорий йилнинг 7 август куни Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси қидирув шуъбаси томонидан Бюронинг Чимбой туман бўлими ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор Чимбой тумани Марказий тиббиёт бирлашмасига ётқизилганлиги аниқланиб, шу жойдан топилган.
Шунда қарздор бўлим давлат ижрочисидан унинг фарзанди вояга еткунига қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини ҳисоблаб беришни сўраган ва ҳисобланган алимент пуллари 68 млн. сўмни ташкил этган.
Қарздор ушбу 68 млн. сўм пулларни жорий йилнинг 28-август куни нақд ҳолда ундирувчига берган.