Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қидирувда бўлган "Грязь" лақабли жиноий уюшма етакчиси ушланди

Қидирувда бўлган "Грязь" лақабли жиноий уюшма етакчиси ушланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, ДХХ ҳамда давлатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мамлакатимиз ҳудудида жиноий уюшма етакчиси сифатида бир қатор жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувда бўлган ва Туркия давлатида терговдан яшириниб юрган «Грязь» лақабли 1993 йилда туғилган Ё.М., жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистонга қайтарилиб, тергов органларига топширилди.

Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 4-қисми, 165-моддаси 3-қисми, 173-моддаси 2-қисми ва 242-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2023 йилда Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган эди.

Киритилди: 09:50 14.12.2025. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!