Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Қибрайда вояга етмаган қизни зўрлаган Миллий гвардия ходимининг иши судга келиб тушди

A A A
Қибрайда вояга етмаган қизни зўрлаган Миллий гвардия ходимининг иши судга келиб тушди

Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланган Ш. Ш.га (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган, жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган) оид жиноят иши бугун жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига келиб тушди.

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Эслатиб ўтамиз иш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган ва Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 18:48 09.08.2023. Ўқилди: 3181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!