"Хавфсиз ҳудуд- Долзарб 20 кунлик" тезкор профилактик тадбирлари доирасида Қибрай туманида "Nexia 2" русумли транспорт воситаси 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди йўл патруль хизмати инспектори томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.Онинг ёнидан қоғозга ўралган, қуритилган, майдаланган, ўткир ҳидли, яшил рангдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.