Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

"Қайтган Азов полки қўмондонлари уруш тугагунига қадар Туркияда яшайди" - Зеленский

 "Қайтган Азов полки қўмондонлари уруш тугагунига қадар Туркияда яшайди" - Зеленский

"Бир кун аввал озод этилган бешта Азов қўмондони уруш тугагунига қадар Туркияда қолади", деб маълум қилди Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни кечқурун Россия ва Украина ўртасида кенг кўламли ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди, натижада Киев 215 украиналик асирни, шу жумладан Азов полки командирлари ва жангчиларини, Москва эса 55 рус аскари ва Виктор Медведчукни қабул қилди.

"Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ушбу жараёндаги етакчи роли учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз озод этилган беш нафар Азов қўмондони уруш тугагунига қадар Туркияда қулай шароитда бўлиб, ўз оилалари билан учраша олишига келишиб олдик", — дейди Украина президенти.

Киритилди: 23:31 22.09.2022. Ўқилди: 3495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!