Республикамизда 2024 йилнинг 1- июнь ҳолатига, 399 199 та тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
савдо соҳасида – 151 942 та;
саноат соҳасида – 63 073 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 32 928 та;
қурилиш соҳасида – 30 834 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 916 та;
ташиш ва сақлаш соҳасида – 16 862 та;
ахборот ва алоқа соҳасида – 10 012 та;
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 9 513 та;
бошқа соҳаларда – 56 119 та.