Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Қайрат» Чемпионлар лигасида мутлақ рекорд ўрнатади

«Қайрат» Чемпионлар лигасида мутлақ рекорд ўрнатади

Алматининг «Қайрат» клуби УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичида ноёб натижа қайд этади, деб хабар берди Sports.kz.

Қозоғистон клубини турнир тарихидаги энг узоқ сафар кутмоқда. Лиссабоннинг «Спортинг»ига қарши меҳмондаги баҳс учун «Қайрат» 7000 километр масофани босиб ўтишига тўғри келади. Бу Чемпионлар лигаси клублари тарихидаги энг узоқ парвоз сифатида қайд этилади.

Алматиликлар учун бу мавсум Европа клуб мусобақаларининг асосий босқичида дебют ҳисобланади. «Қайрат»нинг умумий босқичдаги рақиблари — Испаниянинг «Реал»и, Бельгиянинг «Брюгге»си, Грециянинг «Олимпиакос»и, Кипрнинг «Пафос»и, Италиянинг «Интер»и, Англиянинг «Арсенал»и, Португалиянинг «Спортинг»и ва Даниянинг «Копенгаген»и.

Киритилди: 09:09 29.08.2025. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!