Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Қатарга Австрия ёғочини етказиб бериш уч баробарга қимматлашди

Қатарга Австрия ёғочини етказиб бериш уч баробарга қимматлашди

Шунингдек, Қатарга Австрия ёғочини етказиб бериш йўли ҳам ўзгарди.

Эрон билан бўлаётган уруш туфайли Австриядан Қатарга қурилиш учун олиб келинадиган арча ёғочлари (оқ ёғоч) йўналиши кескин ўзгарди. Аввалроқ юклар 45 кунда Ҳўрмуз бўғози орқали келган бўлса, эндиликда хавфсизлик юзасидан кемалар БААнинг Ҳор-Факкан портига йўналтириляпти. У ердан юклар қуруқлик орқали Абу-Дабига ташилиб, сўнгра Доҳага қайта юкланмоқда.

Бундай айланма йўл сабабли ҳар бир контейнерни етказиб бериш нархи 1100 доллардан 3600-5000 долларгача, яъни уч баробардан кўпроққа қимматлашди. Нархлар ошиши ва етказиб бериш муддатининг яна бир-икки ойга чўзилиши Қатардаги қурилиш ишлари суръатини секинлаштириб, харажатларнинг кескин ортишига олиб келади.

Киритилди: 14:35 15.04.2026. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!