Қатар Венесуэладаги воқеалардан чуқур хавотирда ва вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай саъй-ҳаракатларга ёрдам беришга тайёр.
Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
"Қатар давлати Венесуэла Боливар Республикасидаги мавжуд воқеалар юзасидан чуқур ташвиш билдиради ва шунинг учун барча ҳал қилинмаган муаммоларни ҳал қилишнинг асосий воситаси сифатида вазминликка, кескинликни юмшатишга ва мулоқотга содиқликка чақиради”, — дейилади баёнотда.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Доҳа инқирозни тинч йўл билан ҳал этишга зудлик билан эришишга қаратилган ҳар қандай халқаро саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.
“Биз барча манфаатдор томонлар билан очиқ мулоқот каналларини сақлашга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз”, — дейилади вазирлик хабарида.